КАСАБА УЮШМА ФАОЛЛАРИ УЧУН САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бош саҳифа Янгиликлар

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан “Навоийазот” АЖнинг касаба уюшмаси фаоллари учун Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди.  

Саёҳат аввалида Республика кенгаши мутахассислари томонидан касаба уюшма фаоллари учун “Жамоа шартномалари, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун принциплари, бошланғич ташкилотнинг мақсад ва вазифалари” мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда Республика кенгаши раиси М. Халилова сўзга чиқиб, барча фаолларни 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари  куни байрами билан яна бир бор муборакбод этди. М.Халилова ўз сўзини давом эттириб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Республика кенгаши  фаолияти ҳақида сўз юритар экан, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республика Президенти томонидан амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларда касаба уюшмалари фаоллари ҳам фаол иштирок этаётганликлари, Президентимиз ташаббуслари билан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” каби ижтимоий лойиҳалар ташкил этилиб, кўплаб инсонлар ижтимоий қўллаб-қувватланяпганлигини, бу борада касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларининг “Аёллар дафатари”ни ташкил этишда олиб борган фаолиятлари ва қўшган ҳиссалари диққатга сазоварлиги алоҳида таъкидаб ўтди.

Шундан сўнг мутахассислар касаба уюшмалари фаолиятига доир мавзуларда маърузалар ўқидилар ва интерактив тренинглар ўтказдилар. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

Семинардан сўнг барча фаоллар саёҳат дастурига кўра йўлга чиқдилар ва Тошкент шаҳрида сўнгги йилларда олиб борилган бунёдкорликлар билан танишдилар.

Шавкат Тоиров,

Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси.

 

Print Friendly, PDF & Email