Конституция — бахтимиз қомуси

Бош саҳифа

Ҳозирги кунда ер юзида мавжуд давлатларнинг деярли барчаси ўзларининг эркин сиёсати, тили, давлат рамзларига эга. Aммо уларнинг ҳаммаси ҳам ўз конституциясига эга эмас. Аждодларимизнинг асрий армонлари, эркин ҳаёт, фаровон жамият ва адолатли давлат барпо этишдек энг эзгу тилаклар ва улуғ орзуларини ўзида мужассам этган давлатимиз Конституцияси барча қабул қилинадиган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар учун мустаҳкам асос ва дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Конституциясининг 27 йиллигига бағишлаб Тармоқ тизимидаги Тошкент кимё-технология институтининг Талабалар турар жойида “Конституция —  бахтимиз қомуси” деб номланган тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда институт фахрийлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар. Тадбирни институт ректори, Муталов Шуҳрат Aҳмаджонович, институт касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Қораходжаевалар сўзга чиқишиб Ўзбекистон Конституциянинг 27 йиллиги билан барча тадбир иштирокчиларини муборакбод этдилар. Шунингдек, фахрий профессор-ўқитувчилар сўзга чиқиб ўз хотиралари билан ўртоқлашдилар.

Тадбирнинг бадиий қисми талабаларнинг тайёрлаган саҳнавий чиқишлари билан давом этиб, меҳмонларга байрамона дастурхон ёзилди

Print Friendly, PDF & Email