ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ РИВОЖЛАНМОҚДА

Бош саҳифа

Ўзбекистон Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва “Белхимпрофсоюз” ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланган бўлиб, мазкур келишув доирасида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида тармоқ касаба уюшма фаолларининг ҳамкор касаба уюшма марказларига ташрифларини уюштириб бориш режалаштирилган.

Мазкур келишувга мувофиқ жорий йилнинг 3-9 ноябрь кунлари Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси М.Халилова раҳбарлигида делегация Белоруссия Республикасига ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган мақсад – турдош касаба уюшмалари томонидан тармоқ корхоналарида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш, ижтимоий шериклик ва ижтимоий мулоқотни ривожлантириш йўналишларида олиб борилаётган ишлар билан танишишдир.

Ташриф доирасида делегация вакилларининг “Белхимпрофсоюз”нинг касаба уюшмаси фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда кимё соҳасидаги корхоналарда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлаш, бандликка кўмаклашиш, хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш, иш берувчилар билан ижтимоий шерикликни ривожлантириш йўналишларида олиб борилаётган ишлар, бу борадаги ижобий тажрибалар тўғрисида маълумот алмашинди.

Шунингдек, делегация аъзолари “Беларуськалий” ОАЖ ва “Белнефтестрах” ёпиқ турдаги суғурта акциядорлик жамияти бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳамда “Березка” санаторийси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида Ўзбекистон вакиллари Белоруссия Республикасида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимояси ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлаш йўналишларида амалга оширилаётган тизимли ишларга юксак баҳо бердилар.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan