Кексалар хафталиги эътиборда!

Бош саҳифа

   Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14-декабрдаги А/RES/45/106-cон резолюцияси билан “1 октябрь-Халқаро кексалар куни” деб эълон қилинган.

        Ушбу кунни кенг нишонлаш мақсадида октябрь ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатимизда “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди.

       Мазкур ҳафталик доирасида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси ҳамда тармоқ тизимидаги ташкилотлар томонидан тизимли тадбирлар амалга оширилди.

        Хусусан, Республика Кенгаши ташаббуси билан тармоқ тизимида меҳнат қилаётган 20 нафар фаҳрийларнинг маданий хордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида уларнинг концерт дастурига ташрифлари ташкил этилди.

      Тармоқ тизимидаги “Maxam-Chirchiq” акционерлик жамияти маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорликда 2019 йил 28 сентябрь ва 5 октябрь кунлари ёши улуғ 100 нафар фаҳрийлар учун пойтахтимиз Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти  бўйлаб зиёрат ҳамда саёҳат ташкил этилди. Улар Тошкент шахрининг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихини ўзида акс эттирувчи қадимий ёдгорликларни яна бир бор кўриш имконияга эга бўлдилар.

 

   Шунингдек, жамият қошидаги “Мадад” уюшмаси  фахрийлари  ўртасида  “Шашка”,“Шахмат” ва “Стол тенниси” турлари бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Спорт мусобақаларида 12 нафар фахрийлар қатнашиб,  мусобақа  сўнгида  ғолибларга  эсдалик совғалари топширилди.

   

   “Андижон биокимё заводи” акционерлик жамияти томонидан корхонада ишлаб пенсияга чиққан 205 нафар кекса ва фахрийларга 100 000 сўмдан маблағ ажратилди. “Аммофос-Максам” акционерлик жамияти томонидан эса корхонанинг собиқ 700 нафар ходимларининг хар бирига 10 кгдан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари берилди.

 

Print Friendly, PDF & Email