“ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ ЛАУРЕАТИ” МУКОФОТИ ТЎҒРИСИДА

Бош саҳифа Корхона янгиликлари Ташкилий ишлар Ўзбекистон янгиликлари Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев  раҳбарлигида мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни касаба уюшмалари томонидан қўллаб-қувватлаш, фуқароларни мазкур ислоҳотларда янада фаол иштирок этишга рағбатлантириш, ўз фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган турли соҳалар вакилларининг меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида қуйидаги соҳалар бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси лауреати” мукофоти  таъсис этилган:
ишлаб чиқариш соҳаси;
қишлоқ хўжалиги соҳаси;
таълим, фан ва маданият соҳаси;
соғлиқни сақлаш соҳаси;
маданият ва санъат соҳаси;
спорт соҳаси;
хизмат кўрсатиш соҳаси;
коммуникациялар соҳаси;
ҳуқуқ-тартибот соҳаси;
касаба уюшмалари ва жамоат ишлари соҳаси.
Тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари, Федерация тасарруфидаги ташкилотлар алоҳида хизматлари билан соҳа ривожига, шунингдек касаба уюшмаларининг жамиятдаги нуфузини оширишга салмоқли ҳисса қўшган, республика ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган, Мукофотга ҳар томонлама муносиб бўлган номзодларнинг ҳужжатларини Низомда белгиланган тарибда ва муддатларда Комиссияга тақдим этадилар.
Комиссия номзодларнинг ҳужжатларини адолат, ошкоралик ва шаффофлик асосида кўриб чиқиб, энг муносибларини аниқлаб, уларни тақдирлаш учун ўз хулосасини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасига тақдим этади.  
 

Ф.Сохибов
Ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис

 

Print Friendly, PDF & Email