Ишчи-ходимлар саёҳати ташкил этилди

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги  “Максам-Чирчиқ” АЖ маъмурияти  ва  касаба уюшма қўмитаси ҳамкорликда ишчи-ходимлар учун Республикамизнинг қадимий шаҳри Хива бўйлаб ва Қорақолпоғистон Республикасининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳатчилар меъморий ёдгорликлар Ичан-Қалъа, Тош ховли, Дешон Қалъада бўлиб, Ўзбекистондаги энг баланд қадимий минора Ислом-Хўжа минорасига чиқиб, унинг тарихий кўринишига гувоҳ бўлдилар.

Маълумотларга кўра Султон Увайс бобо мақбараси Амударёнинг қуйи томонидаги  аҳолининг  севимли жойи бўлибгина  қолмай, балки сайёҳлик  маркази ҳам ҳисобланар экан.

Print Friendly, PDF & Email