Байрам тадбирлари кўтаринки кайфиятда ўтди

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Қўқонспирт” АЖ, “Фарғона кимё заводи” МЧЖ “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ корхоналарда азиз ва мўътабар аёлларни улуғлаш, уларни олиб бораётган фаолиятларини эътироф этиш ва тақдирлаш мақсадида 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида хотин-қизларга совғалар тақдим этилди ва байрам концертлари ташкил этилди. Байрам тадбирларида хотин-қизлар аъло кайфият билан иштирок этиб, ўзларига билдирилган эътибор учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирдилар.

Print Friendly, PDF & Email