Ҳисобот-сайловларда ишчи-ходимлар фаол иштирок этмоқда

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Жиззах пластмасса” АЖда касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда касаба уюшма қўмитаси раиси Эркин Ботиров ўз фаолияти давомида жамоа шартномаси орқали ижтимоий шериклик асосида ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Э.Ботиров томонидан жамоа шартномаси орқали ишчи-ходимлар даромадини ошириш, уларга қўшимча меҳнат таътиллари бериш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат муҳофазаси, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, саломатликларини мустаҳкамлаш каби кўплаб имтиёз ва кафолатлар берилганлиги ва кафолатланганлиги айтиб ўтилди. Музокарада сўзга чиққанлар касаба уюшма фаолиятини муносиб баҳоладилар.

Йиғилишда касаба уюшма қўмитаси ­раиси Ботиров Эркин Файзуллевичнинг фаолият олиб борган даврида амалга оширган ишлари юзасидан берган ҳисоботи ижобий баҳоланди ва кўпчилик овоз билан қайта сайланди.

Print Friendly, PDF & Email