Бир пиёла чой устида ўтган самимий суҳбат

Бош саҳифа

Бугунги кунда Тармоқ тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” АЖда ишлаб, корхона ривожига меҳнати синган ва ҳозирда эса қарилик гаштини сураётган фахрийлар сони 135 тани ташкил этади. Айтиш керакки, корхонада фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири “Бир пиёла чой устида” мавзусида ташкил этилди.

Учрашувда корхона раҳбарияти, фахрийлар, завод ходимлари ва ёшлар вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда фахрийлар ёшларга заводда олиб борган фаолиятлари ҳақида гапириб, ҳаётий тажрибалари асосида маслаҳатлар бердилар.Ўз навбатида ёшлар устоз фахрийлардан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олдилар. Шундан сўнг дастурхон ёзилиб таом тортилди, куй-қўшиқлар ижро этилди. Самимиятга бой ўтган тадбир сўнгида отахону онахонлар ўзларига билдирилган эътибор учун ташкилотчиларга миннатдорчиликларини билдириб, завод ишларига, белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишига муваффақиятлар тиладилар ва қўл очиб дуо қилдилар.

Print Friendly, PDF & Email