Спорт тарбия мактаби

Бош саҳифа

Жиззах вилояти ҳокимияти ташаббуси билан 2020 йил январь-март ойларида меҳнат жамоалари, футбол клублари, вилоят ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида мини-футбол (футзал) бўйича вилоят 2-лига чемпионати ўйинлари доирасида Тармоқ тизимидаги “Жиззах пластмасса” АЖ жамоаси муносиб қатнашиб келмоқда.

Куни кеча Жиззах ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб интернати спорт залида бўлиб ўтган  «В» гуруҳи 12-тур «ЖИЗЗАХ ПЛАСТМАССА» ЖАМОАСИ – ЗОМИН ЖАМОАСИ учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув олдидан ўсиб келаётган ёш футболчиларни қўллаш мақсадида хайрия акцияси ўтказилди ва “Жиззах пластмасса” АЖ  касаба уюшмаси ташкилоти томонидан Жиззах вилояти болалар – ўсмирлар футбол академиясининг иқтидорли тарбияланувчилари вакилларига футбол формаси, оёқ кийми, тўп ҳамда бадиий китоблар совға қилинди. Шунингдек, Жиззах вилоят болалар – ўсмирлар футбол академиясига машғулотларни суний майдонда ўтказиш учун 20 соатлик ижара пули тўлаб берилди.

Футзал бўйича 2-лига Жиззах вилояти чемпионати «А» ва «Б» гуруҳининг кечаги учрашувлар натижалари билан танишинг.

12-тур

ЗИЁКОР Ж.Д.П.И – НУРЧИ 3:4

ПАХТАКОР – ДЎСТЛИК 9:3

ВССБ – АЛОҚА БАНК 6:6

____________________________

12-тур

ЗОМИН – ЖИЗЗАХ ПЛАСТМАССА ЗАВОДИ 5:7

ОЛИМПИЯ – АГРОКИМЁҲИМОЯ 2:4

ҒАЛЛАКОР – БОҒДОН 0:4

ФК САРДОР – МИРЗАЧЎЛ -:+

Print Friendly, PDF & Email