ТАЪТИЛ МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА

Бош саҳифа

“Навоийазот” АЖ тасарруфидаги “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ёшларнинг ёзги таътилни мароқли ўтказишлари, саломатликларини тиклаши учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, соғломлаштириш маскани фаолиятини янада яхшилаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, дам олишга, энг аввало, корхона ишчи ходимларининг кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандларини, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган.

– Бутун ёз мавсумида Кимёгарлар фарзандларининг 930 нафари оромгоҳда дам олдирилиши режалаштирилган бўлиб, 1-мавсумда 312 нафар болалар соғломлаштирилмоқда – дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Рўзимуродов Тўлқин. – Бу йилги мавсумни ҳар йилгидан мазмунли ўтиши режалаштирилган. Бунинг учун оромгоҳларда фаолият олиб бораётган 37 нафар педагог тарбиячи, етакчи ва тўгарак раҳбарлари, мусиқа ўқитувчилари, кутубхоначилар иштирокида ўқувлар ташкил этилди. Таътил давомида болажонларнинг мазмунли дам олишини таъминлаш учун спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмокда. Таниқли адиблар, санъаткорлар ва машҳур спортчилар иштирокидаги учрашувлар ҳам кичкинтойларга бир олам қувонч бағишламоқда.

Бу йилги ёз мавсумида оромгоҳда “Обод юрт мадҳи” шиори остида ижодий ишлар танлови, “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” шиори остида расмлар танловлари, “Энг яхши китобхон”, “Энг яхши мусиқачи”, “Ранглар жилоси” беллашувлари ҳамда “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласимиз” каби спорт мусобақалари, театрлаштирилган тадбирлар, концерт дастурлари ўтказиляпти.

Шунингдек, оромгоҳда болаларнинг ижодий қобилятини ошириш мақсадида “Юмшоқ ўйинчоқлар”, “Моҳир қўллар”, Пенопластиндан уйинчоқлар ясаш тўгараги, компьютер синфи, бисер тўкиш тўгараги, рақс тўгараги ва инглиз тили тўгараклари  фаолият кўрсатмоқда

Тўгаракларда болалар тўқишни, тикишни, юмшоқ уйинчоқлар ясашни бисир тикишин ва расм чизишни ўрганмоқдалар, айниқса инглиз тили тўгараги болаларни севимли машғулот жойига айланган.

Жорий мавсумда икки юз нафарга яқин кам таъминланган оилалар фарзандлари оромгоҳларда дам олади. Уларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан йўлланмалар ажратилган. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари имтиёзли равишда соғломлаштириляпти.

Оромгоҳда мавсум бошлангунга қадар катта ҳажмдаги таъмирлаш ишлари бажарилди, ободонлаштириш юмушлари масканни янада кўркамлаштирди. Айни кунда оромгоҳга ташриф буюрган кишининг дили беихтиёр яйраб кетади.

Оромгоҳда дам олувчи болажонларни кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan