«МАКСАМ-ЧИРЧИҚ» АЖда ОНЛАЙН КОНКУРС БЎЛИБ ЎТДИ!

Бош саҳифа

9 май – “Хотира ва қадрлаш“ куни муносабати билан “Maxam-Chirchiq” АЖ  касаба уюшма қўмитасининг маданий-оммавий ишлар бўйича комиссияси томонидан  “Мадад” уюшмасининг  фаҳрийлари орасида онлайн масофавий тарзда кўрик-танлов ташкил қилинди.

Танлов шартларига кўра, фаҳрийлар ўз ижодий ишларини видео, аудио, видеоклип, шеър, қўшиқ, турли презентация ва матн шаклларида телеграм канали орқали  тақдим этдилар.

Кўрик танловнинг якунларига кўра, ғолиблар рағбатлантирилди  ва томошабинлар  эътиборини қозонган  ғолибларга ҳам эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email