Ишчи-ходимлар саёхати хотираларга бой бўлди

Бош саҳифа Корхона янгиликлари Ташкилий ишлар Ўзбекистон янгиликлари Янгиликлар

Тармоқ тизимидаги “Dehqonobod kaliy zavodi” АЖ касаба уюшмаси ташкилоти томонидан 50 nafar ishchi-хodimlar учун жорий йилнинг 30 ва 31 август кунлари Деҳқонобод-Самарқанд-Нурота-Айдаркўл йўналиши бўйича икки кунлик саёхат ташкил этилди.

Саёхатчилар “Амир Темур мақбараси” ва “Очиқ осмон остидаги музей” деб тан олинган “Регистон майдони”ни обидаларини айланишди ва мутахассислар томонидан ушбу иншоотлар тарихи ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Ишчи-ходимларнинг Айдаркўлга қилган саёхатлари ҳам мароқли ўтди. Айтиш керакки, маълумотларга кўра Айдаркўл аҳоли яшайдиган жойдан узоқ бўлсада, дам олиш учун жуда қулай ҳудуд саналади. Бугунги кунда Айдаркўл атрофида дам олиш ҳудудлари қурилиб, сайёҳликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ерда табиат сукунатига чўкиб, кўл бўйида дам олиш, тоза ва совуқ сувда чўмилиб, қуёшда тобланиш мумкин. Ўтовларда дам олиб, туяда саҳро кезиш ҳам мумкин.

Хуллас, Айдаркўл атрофлари бўйлаб Нурота тумани ҳудудининг ўзида 10 дан ортиқ дам олиш масканлари ташкил этилган бўлиб, оилавий дам олиш учун ҳам барча шароитлар яратилган.

Умуман олганда байрам кунлари ташкил этилган ушбу саёхат ишчи-ходимлар учун муносиб совға бўлди.

 

Print Friendly, PDF & Email