Ўрганишлар натижаси қандай?

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамиятида мутахассислар иштирокида меҳнат муҳофазаси бўйича қилинган ишлар ўрганиб чиқилди.

   Ҳозирда заводда 1947 нафар ишчи меҳнат қилиб келмоқда. Шундан 214 нафарни аёллар, 16 нафарни ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳамда 580 нафарни ёшлар ташкил этади.

     Ўрганишлар давомида меҳнат муҳофазасини таъминлаш, ходимларга зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

   – Иш берувчи қўл остидаги ишчи-ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёни ва бошқа ҳолатларда рўй бериши мумкин бўлган хавфли ва зарарли омиллар таъсиридан ҳимоялаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида таъминлашни ўз зиммасига олади, – дейди тармоқнинг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Низом Ўралов. – Шу мақсадда заводда Меҳнат кодексининг 217- ҳамда 214-моддалари, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига амал қилиниши юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

   Мутахассислар “Деҳқонобод калий заводи”да меҳнат муҳофазасининг норма ва қоидаларига риоя этилиши, хавфсизлик маданиятини юқори даражага кўтариш, ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларга қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёз ва кафолатлар белгилаш ишчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш бўйича тавсиялар беришди.

 

Print Friendly, PDF & Email