“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида саёҳат ташкил этилди

Бош саҳифа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш ва Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тармоқ тизмидаги “Қўқон суперфосфат заводи” АЖда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури ижросини таъминлаш мақсадида корхонада фаол меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун “Қўқон-Самарқанд-Навоий-Бухоро-Қўқон” йўналиши бўйлаб туристик саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида саёҳатчиларга юртимизнинг тарихий масканлари ва обидалари, аждодаларимиз қолдирган мерослар таништирилди. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бу каби саёҳатлар ишчи-ходимларда янгиликларга интилиш иштиёқи янада кучайтиради ва самарали меҳнатни таъминлайди. Шу нуқтаи назардан манзилли саёҳатлар ташкил этишда дастурнинг мазмунига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

 “Қўқон-Самарқанд-Навоий-Бухоро-Қўқон” йўналишида уюштирилган саёҳатдан барча бирдек миннатдор бўлди.

Print Friendly, PDF & Email