Ишчи-ходимларнинг манфаати ҳимояси йўлида.

Бош саҳифа

 

Чирчиқ шаҳридаги “MAXAM-CHIRCHIQ” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси
6439 нафар касаба уюшмаси аъзоларини ўзида бирлаштирган.

Корхона 1940 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади.
1999 йилдан буён “Максам-Чирчиқ” акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимида Абдуллаев Бахтиёр Муҳаммедович фаолият юритиб келмоқда. Жорий йилги ҳисобот-сайлов конференциясида касаба уюшма қўмитасининг ўтган беш йиллик фаолияти қониқарли баҳоланиб, Б.Абдуллаев касаба уюшма қўмитаси раислигига қайта сайланган.

“MAXAM-CHIRCHIQ” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг корхона рахбарияти билан ҳамкорликда 2015-2019 йилларда меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш соҳасида амалга оширган ишлар натижасида корхона Жамоа шартномаси иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солиб турувчи ҳуқуқий ҳужжатга айланган.

Жамоа шартномаси бажарилиши бўйича ҳар бир ходимга сарфланган маблағ 2015 йилда 7999.7 минг сўмни ташкил қилган бўлса, 2019 йилда 20244.1 минг сўмни ташкил қилган.

Корхонада ўртача ойлик иш ҳақи 2015 йилда 1.1 млн. сўмни ташкил қилган бўлса, 2019 йилда 2,6 млн. сўмни ташкил қилган.

Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш борасида асосий эътибор ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларини олдини олиш масаласига қаратилган. Ходимлар ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф соладиган ҳар қандай ҳолат, шунингдек, иш жараёнида у билан боғлиқ ҳолда содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай бахтсиз ходисаларни олдини олиш мақсадида махсус кийим-бош, якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминлаш устидан доимий жамоатчилик назоратининг олиб борилиши, меҳнат муҳофазаси учун иш берувчи томонидан ажратиладиган маблағлар миқдорининг сезиларли даражада ортишига замин яратган. Ушбу мақсадларга 2015 йилда 1,7 млрд. сўм маблағ сарфланган бўлса, 2019 йилда 3,4 млрд. сўм маблағ сарфланган.

Ишчи ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида “Буюк алломалар ижоди-миллий маънавий хазинамиз”, “Баҳор ва аёл”, “Энг уста лаборант”, “Энг яхши ёш электр устаси» кўрик-танловлари ва “Ёш авлоднинг китобхонлик маданиятини ошириш” мавзусида учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар, музейлар ва республикамизнинг диққатга сазовор жойларига ҳамда Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарларига саёҳатлар ташкил қилинган.

Сўнгги беш йилда 1925 нафар ишчи ходимлар ички туризм йўналишида саёҳатга олиб борилган ва ушбу мақсадларга 1,5 млрд. сўм маблағ сарфланган.

Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда корхона фахрийларини ўзида бирлаштирган “Мадад” уюшмаси фахрийлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш мақсадида “Календар режа” асосида футбол, мини футбол, баскетбол, воллейбол, стритбол, армрестлинг, блиц турнирлар ва бошқа спорт тадбирлари ўтказиб келинган ва ушбу мақсадларга сўнгги
5 йилда 326.2 млн. сўм маблағ сарфланган.

“MAXAM-CHIRCHIQ” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасида иш юритиш тизими намунали йўлга қўйилган.

Касаба уюшма қўмитаси ва касаба уюшма қўмитаси комиссияларининг, касаба уюшма фаолларини ўқитиш, “Маъанвият ва маърифат” ишлари бўйича  иш режалари тасдиқланган.

Иш режаларининг ижроси бўйича маълумотлар тайёрланган. Ўтказилган касаба уюшмаси мажлислари баёнлаштирилган, баёнлар рўйхатга олиниб, тикилган.

Жамоа шартномаси ижро этилиши муҳокама қилиб борилган ва расмийлаштирилган.

Касаба уюшма қўмитаси фаоллари, меҳнат муҳофазаси вакиллари ва корхона фахрийларининг “Мадад” уюшмаси аъзолари ва бригадирлари учун ўқув семинарлари ташкил қилинган. Ходимларнинг малакасини ошириш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларига сўнгги беш йилда 3.8 млрд. сўм маблағ сарфланган.

Шунингдек, касаба уюшма қўмитаси ўз фаолиятини мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйган.  Йил якунлари бўйича мониторинг натижалари эълон қилинади. Мониторинг натижаларида йил давомида касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда кўрсаткичлари намоён бўлади.

 

Ф.Сохибов

Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email