Устозларни эъзозлаб.

 

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тармоқ тизимидаги корхоналарда  “Устоз- шогирд” тизимини жорий этилган. Бунда таълим муассасасини тамомлагандан кейин биринчи марта ишга қабул қилинган ходимга бир йил давомида тажрибали ходим устоз сифатида бириктирилади ҳамда мазкур ходимларни рағбатлантириб бориш йўлга қўйилган.

Жорий йилда «Navoiyazot» АЖ касаба уюшмаси томонидан санитария коидаларига катъий риоя қилган ҳолда 1 октябрь «Устозлар куни»га бағишлаб, корхонада фаолият олиб бораётган 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида мутахассисликлар бўйича кўрик-танловларга старт берилди ва «Энг моҳир электр устаси», «Энг ёш корхона чилангари» ва «Энг ёш моҳир лабарант» кўрик-танлови бўлиб ўтди. «Navoiyazot» АЖда кўп йиллар фаолият олиб борган, шогирдларга ўз билимларини ўргатиб келаётган устозлар ҳамда ёш ишчилар ўртасида ўтказилган танловлар ғолиблари корхона бошқаруви ва касаба уюшма кўмитаси томонидан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email


Statistika

ТАКВИМ

fevral 2016
dusecho pay jushan yak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29