Мустақиллик байрами кенг нишонланди

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ касба уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам дастури асосида корхона посёлка майдончасида тадбирлар ташкил этилди. Байрам муносабати билан корхонада фидокорона меҳнат килаётган 30 нафар ходимларга Самарканд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

3 нафар ходимларга “Ўзкимёсаноат” АЖ самарали меҳнати учун фахрий ёрлиқ ва корхона томонидан бепул санатория йўлланмалари берилди.

Корхонанинг барча ходимларга корхона ошхонаси ва корхонадан узоқда жойлашган “Жамансай” ва “Барсакелмес” цехлари ошхоналарида байрам дастурхони ёзилди.

Тадбир сўнгида Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Академия мусиқа  театри ижодкорлари томонидан театр томошалари намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email