Мактабга ташриф

Бош саҳифа

Бугун 4 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида биринчи қўнғироқ чалиниб, янги ўқув йили бошланди. Шу муносабат билан Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна ўзи таҳсил олган Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган 16-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди. Ташриф давомида М.Халилова тадбирда иштирок этиб, ўқувчиларнинг келгусидаги ўқишларида омад тилади ва мактаб кутубхонасига бадиий китоблар тўпламини совға қилди.

Айтиш керакки, бу каби  ташаббуслар юртимизда кун сайин қулоч ёйиб бораётганлиги ҳар биримизни қувонтиради. Ташаббуснинг таг замирида ёш авлодни китобга бўлган қизиқишларини ошириш орқали китобхонликни оммавийлаштиришдан иборатдир. Қолаверса жамиятмиз ҳурматига эга бўлган инсонларнинг ёшлар билан самимий учрашувлари ёш авлодни келажакда юрт корига ярайдиган комил инсонлар бўлиб улғайишларида катта мактаб бўлиб хизмат қилади.

Print Friendly, PDF & Email