ЖАМОАТЧИ ВАКИЛЛАР БЕЛЛАШДИЛАР.

Бош саҳифа

Республикамиз раҳбарияти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ходимларнинг меҳнати муҳофазаси, уларга яратилган меҳнат шароитларига эътибор йил сайин кучайиб бормоқда.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда ходимларга яратилган меҳнат ва маиший шароитлар аҳволи, меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрларига риоя қилиш устидан жамоатчилик тартибида назорат қилишда, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига оид амалдаги қоида ва меъёрлар бузилишларини бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларнинг амалга оширилишида корхоналарда сайланган жамоатчилик вакилларининг ўрни беқиёсдир. Улар орасида мунтазам равишда турли кўрик-танловлар ўтказиш анъанага айланиб улгурган.

“Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” Унитар корхонасида ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини янада яхшилаш, шунингдек, меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик вакилларининг назарий ва амалий билим савияларини ошириш мақсадида, 2016 йил 24 феврал куни меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик вакиллари орасида “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш” юзасидан кўрик-танлов ўтказилди.

Корхонада жами 27 нафар меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини олиб борувчи вакиллар мавжуд бўлиб, кўрик-танловда шулардан, корхона цех-бўлимларида ғолиб деб топилган 13 нафари иштирок этди ва улар 6 та шарт бўйича баҳс олиб бордилар.

Кўрик-танлов якунларига кўра, корхона марказий лабораторияси жамоатчи вакили С. Жуманазарова фахрли биринчи, механик-таъмирлаш цехи асбобсоз-чилангари Т. Хушаев иккинчи ва электроцех электромонтёри М. Абдизаировлар учинчи ўринни эгаллашди. Ғолиблар дипломлар ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan