Корхоналар раҳбарлари имтиҳон топширишди

Корхона янгиликлари

1996 йил 14 августда Адлия вазирлигида 272-сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнат мухофазаси бўйича ўқиш ва билимларини текшириш бўйича намунали Низом” талабларига биноан, барча корхоналар ишчилари, шу жумладан, раҳбарлари ҳам, давлат ижро ва назорат органлари томонидан ўрнатилган тартиб ва муддатларда ўқитилиши, йўриқномадан ўтказилиши, билимлари бирламчи ва қайтадан аттестациядан ўтказилишига мажбурдирлар.

Кимё саноатида, иш жойларида хавфсиз ишлаб чиқариш шароитларини таъминлаш, корхона, ташкилот ва “Қишлоқхўжаликкимё” АЖ ларида меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича ишларни ташкил этишни яхшилаш мақсадида тузилган Марказий доимий ҳаракатдаги аттестация комиссияси салкам 25 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Комиссия таркибига “Саноатгеоконтехназорат” ДИ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат мухофазаси бўйича мутахассислари киритилган.

Ўқувлар аввалдан тузиб, тасдиқланган жадвал асосида Чирчиқдаги “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ ўқув хоналарида ташкил қилинади. Тўрт кунлик ўқувдан сўнг тингловчилар 9 йўналиш (блок) бўйича тузилган билетлар асосида оғзаки равишда имтиҳон топширадилар. Дарсларни юқори малакали ишлаб чиқариш ва педагогик тажрибага эга мутахассислар олиб борадилар.

Жорий йилнинг январ-феврал ойларида 12 та тармоқ корхоналарининг 37 нафар раҳбар ходимлари ўқитилиб, имтиҳондан ўтказилдилар. Улар орасида корхоналарда меҳнат фаолиятини олиб бораётган 3 нафар чет эл фуқаролари – инвесторлар томонидан масъул лавозимларга сайланган мутахассислар ҳам бор.

Шу ўринда чет эл мутахассислари нафақат ўз мутахассисликлари балки меҳнат мухофазаси масалаларини ҳам чуқур хис қилиб туришларини ва меҳнат мухофазаси ва қонунчиликдаги талабларни билиш «Махам Corporation» (Испания) Компанияси томонидан талаб қилинадиган асосий масалалардан бири эканлигини таъкидлашди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan