Ўқув якунланди.

Бош саҳифа Янгиликлар

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши таркибига янги қабул қилинган корхона ва ташкилотлардаги касаба уюшмалари қўмиталарининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссия раислари ва вакиллари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида 29 февралдан 4 мартгача ҳафталик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўқув мобайнида тингловчилар касаба уюшмаси қўмитасининг меҳнатни мухофаза қилиш бўйича комиссияси раислари ва вакилларининг фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш, меҳнат қонунчилиги ҳужжатлари ва меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари, ходимлар вакиллигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари, касаба уюшмаларида мурожаатлар билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари, компъютер саводхонлиги бўйича ўз малакаларини оширдилар.

2015 йилда ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг “Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида ғолиб деб топилган “Максам-Чирчиқ” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти ва тажрибаси ҳқидаги корхона касаба қўмитаси раиси Б.М.Абдуллаевнинг маърузаси ва савол-жавоблар катта таассурот уйғотди.

Шунингдек, тингловчилар ўқув дарсларидан сўнг, Тошкент шаҳрида мустақиллик даврида олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан танишиш ва Миллий академик драма театрининг, ҳозирги кун муаммоси бўлиб турган “одам савдоси” мавзусини ёритувчи “Ойдин” номли драмасини томоша қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan