Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги

Самарқанд шаҳрида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Хотин-қизлар комиссияси ташаббуси билан “Жамоа келишувлари ва шартномалари орқали хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзуидаги семинар бўлиб ўтди. Семинарда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси, Хотин-қизлар комиссияси аъзолари, бошланғич касаба уюшма ташкилотларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш комиссиси раислари, Самарқанд вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, мустақилликнинг илк кунлариданоқ давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва бевосита раҳнамолигида хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрнини янада ошириш, аёлларни ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг мавқеларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинади. Юқори даражадаги эътиборлар самараси ўлароқ, юртимиз хотин-қизлари халқ фаравонлигига ва Ватан тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Хотин-қизлар комиссияси ҳам бу борада олиб борилаётган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда, тармоқ касаба уюшмалари тизимида хотин-қизларнинг тўлиқ ва тенг иштирокини таъминлаш, тармоқ тизимда қарор қабул қилиш жараёнидаги иштирокини кафолатлаш масаласини устувор вазифалар сирасига киритганлиги аҳамиятлидир.

Аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларда етакчилик сифатларини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш 2014 йил Ренспублика Кенгаши Раёсати ташаббуси билан ташкил этилган комиссияси фаолиятининг бош мезонига айланиб улгурган. Шу мақсадда бошланғич касаба уюшмалари Хотин-қизлар комиссиялари фаоллари жойларда хотин-қизлар ва ёшларнинг ечимини топмаган муаммоларини аниқлаш, комиссия сафига ташаббускор, ижтимоий-сиёсий фаол, етук билим ва малакага эга хотин-қизларни жалб этиш ҳамда аёлларнинг тиббий, сиёсий, иқтисодий маданиятини юксалтириш борасида қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Бугунги семинарда ҳам ижтимоий-сиёсий фаол аёллар жамият тараққиётининг етакчи кучи эканлиги алоҳида таъкидланиб, юртимизда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси шакллантирилгани, уларнинг мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Тадбирда сўз олганлар 2016 йил Президентимиз томонидан “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши мамлакатимизда умуммиллий ҳаракатга айланган “Соғлом она – соғлом бола” дастурининг ҳаётга янада изчил татбиқ этилишига сабаб бўлишини қайд этишди. Хусусан, ташкилот (корхона)лардаги хотин-қизларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, туғиш ёшидаги аёлларни мунтазам оммавий профилактика кўригидан ўтказиш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва репродуктив саломатликни яхшилаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг янада юқори босқичга олиб чиқилиши касаба уюшмаларининг дастурий мақсадлари билан ҳамоҳанглиги таъкидланди.

Анжуманда, шунингдек Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқий маданиятини мустаҳкамлаш борасида демократия ва инсон ҳуқуқлари институти фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, жамият ривожида ташаббускор аёллар тажрибаси, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлашда банклар хизматининг аҳамиятига бағишланган маърузалар тингланди.

Маълумот тариқасида айтиш жоиз, бугунги кунда тармоқ тизимида 55658 нафар касаба уюшма аъзоларидан 16305 нафари хотин-қизлардир. 2015 йил давомида жойларда тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда турли мавзуларга бағишланган 70 га яқин семинар, давра суҳбатлари ўтказилган бўлиб, уларда 5 минг нафарга яқин хотин-қизларнинг иштироки таъминланган.

Жумладан, ҳисобот даврида “Кимё ва фармацевтика саноати соҳасида аёлларининг роли ва иштироки ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига оид истиқболдаги вазифалар”, “Касаба уюшмаларининг устувор вазифаларини таъминлашда хотин-қизлар нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари”, “Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришда ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлашнинг муҳим аҳамияти”, “Репродуктив саломатликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш – соғлом жамият кафолати”, “Фаол аёллар – корхонанинг таянчи ва мададкори” сингари мавзуларида семинарлар, давра суҳбатлари ва конференциялар ўтказилган.

Бу каби тадбирларни ташкил этишда Республика Кенгашининг ҳамкорлари билан, яъни ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари, хотин-қизлар комиссиялари ва турли ҳамкор ташкилотлар билан баҳамжиҳатликда салоҳиятли ишлар олиб борилгани эътиборлидир.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan


Statistika

ТАКВИМ

fevral 2016
dusecho pay jushan yak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29