Наврўз байрами муносабати билан саёҳат ташкил этилди

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги «Laxisam Pharmaceuticals» МЧЖ бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти томонидан корхонанинг фаол ишчи-ходимлари учун Самарқанд вилоятига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳатни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ишчи-ходимларни қадим шаҳар ёдгорликлари билан таништириш, уларда маданий мерос орқали Ўзбекистон нақадар улуғ диёр эканлиги, бу манзилда улуғ авлиёлар ва буюк саркардалар яшаб ўтганлиги, уларнинг қадамжолари ва бизга қолдирган мерослари билан яқиндан таништиришдан иборатдир. Саёҳат давомида иштирокчилар Регистон майдони, Бибихоним масжиди, Шоҳи Зинда каби кўплаб обидалар билан танишдилар ва зиёрат қилдилар.

Print Friendly, PDF & Email