Ёшлар бунёдкорлик ишлари билан танишдилар

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-3514-сонли Қарори ижросини таъминлашга кўмаклашиш, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни янада ривожлантиришда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида олиб бораётган фаолияти юзасидан тармоқ тизимидаги меҳнаткашлар, айниқса ёш мутахассисларни қамраб олинишига эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим вазифалар” мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича касаба уюшма қўмиталари ва иш берувчилар ҳамкорлигида касаба уюшмалари тизимидаги корхоналарда фаол меҳнат қилиб келаётган ёшлар республикамиз ҳудудларидаги тарихий шаҳарларга ҳамда ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор масканларга жамоавий саёҳатларга олиб чиқилмоқда. Ана шундай жамоавий саёҳатлардан бири Республика кенгаши томонидан Тошкент шаҳридаги диққатга сазовар жойларга ташкил этилди.

Унда тармоқ тизимида фаолият юритаётган ёш ишчи-ходимлар, Тошкент кимё-технология институтида таҳсил олаётган фаол талабалардан иборат саёҳатчилар “Тashkent city” ҳамда Ҳазрати Имом мажмуаларига ва Ислом цивилизацияси марказига олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништиришдан иборатдир. Ушбу саёҳат мазмун-моҳиятига кўра туризм орқали ёшларни маданий-маърифий қўллаб-қувватлаш, улар қалбида ватанпарварлик туйғуларини уйғотишга йўналтирилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Саёҳат давомида қурилиш ишлари кетаётган объектларда фаолият кўрсатаётган мутахассислар томонидан тақдимотлар ташкил этиб берилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email