“Менинг шахсий рекордим” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги Тошкент кимё-технология институти талабалари ўртасида “Менинг шахсий рекордим” шиори остида спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақалари ўтказилди.

Мусобақада иштирок этиш учун 5 та факультетдан жами 200 нафар талабалардан иборат 5 та жамоа талабнома тақдим этди. Мусобақа қизиқарли ва муросасиз ўтди. Энг муҳими мусобақа давомида институт талабалари ўртасида дўстона муносабат янада мустаҳкамланди.

Мусобақа ғолиблари ва иштирокчилари қимматбаҳо ва рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email