Китобхонлик танлови ўтказилди

Бош саҳифа

Китоб мутолааси инсон камолотида ва ҳаётда ўз ўрнини топишига хизмат қилади. Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганларидек, “китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”.

Тармоқ тизимидаги Ангрен кимё саноати касб-ҳунар коллежида “Энг кўп китоб ўқиган ўқувчи” танлови ўтказилди. Танловни ўтказишдан мақсад ёшларнинг илмли, салоҳиятли, жисмонан баркамол ва энг муҳими маънавий етук инсонлар бўлиб улғайишларига эътибор қаратишдан иборатдир. Айни шу каби тадбирлар ўқувчиларнинг ўзаро билим олишга бўлган интилишларини шакллантиришда катта аҳамиятга эгадир.

Танловда фаол қатнашган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email