Касаба уюшмалари аъзолари билан давра суҳбати ўтказилди

Бош саҳифа

     Тармоқ тизимига янги қабул қилинган “G‘ulom Madaminbek” хусусий корхонаси ва “YAKS QUALITY” масъулияти чекланган жамиятида Республика Кенгаши мутахассислари томонидан давра суҳбати ўтказилди. Унда ташкилотда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар иштирок этдилар.

      Давра суҳбатида мутахассислар томонидан касаба уюшмалари фаолияти юзасидан атрофлича маълумот берилди. Жумладан, жамоа шартномасида кўрсатилган бандларнинг бажарилиши, ишчи-ходимларга ва ёшларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони юзасидан Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамларига тўғри келган қўшимча ишланмайдиган кунлар қонунчиликда белгиланиши, шунингдек, айрим дам олиш кунлари ушбу байрам саналарига яқин бўлган иш кунларига кўчирилиши тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.

    Давра суҳбати давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email