ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗ – ХОТИРА МУҚАДДАС!

Бош саҳифа

    «9 май — Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Қўнғирот шаҳрининг марказида жойлашган «Хотира майдони»да байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар ҳокимлиги, корхона, ташкилот ва идоралар, шу жумладан, «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК раҳбарияти, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этдилар.

  Тадбирда мотамсаро она ҳайкалининг пойига гулчамбарлар қўйилиши ва ўтганлар хотирасининг ёд этилиши Ватанга садоқат, кексаларга эъзоз, ўтганлар хотирасига ҳурмат хиссини янада юксалтиришга хизмат қилди.

       Шунингдек, «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан давра суҳбати уюштирилиб, корхонада кўп йиллар меҳнат қилиб келаётган афғон уруши қатнашчиларини яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб, ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.

 Шундан сўнг байрам муносабати билан афғон уруши қатнашчиларига эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email