1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни байрами

Бош саҳифа

        Тармоқ тизимидаги Қўнғирот кимё саноат касб-ҳунар коллежида 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни байрами муносабати билан “Сизга таъзим, азиз устозлар” мавзусида бадиий тадбир ўтказилди.

        Тадбир очилишида  коллеж раҳбари  М.Икметов барча устоз-мураббийларни байрам билан  табриклади. Уларнинг ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялашдек машаққатли, аммо шарафли ишни амалга ошираётганликлари, ёш авлодга таълим бериб, улар қалбида маънавият нурини ёқаётганлари учун ўз миннатдорчилигини  билдириб, келажакдаги ишларига омад тилаб қолди.

          Шу билан бирга коллеж касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Хошимов ҳам сўзга чиқиб барча устозларни касаба уюшмалари номидан муборакбод этди.

          Шундан сўнг байрам тадбири ўқувчиларнинг саҳнавий чиқишлари билан янада кўтаринки руҳда давом этди.

Print Friendly, PDF & Email