ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА КЎРИК-ТАНЛОВ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош саҳифа

«Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамиятида касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонада фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида ҳар йилги анъанавий тарзда ўтказиладиган «Баҳор ва Аёл» кўрик танлови бўлиб ўтди. Танловда иштирокчилар ўз махоратларини ва билимларини намоён қилдилар. “Қизларимиз қўйилган шартларда нафақат ўз билимлари, шунингдек, маҳоратлари, пазандалиги ҳамда миллий қадриятларимизга бўлган қизиқишларини кўрсатиб бердилар” – дейди касаба уюшма қўмитаси Б.Абдуллаев.

Кўрик-танловда «Капролактам» ишлаб чиқариш, буғтаъминоти, электр таъминоти, электр ускуналарни марказлаштирилган таъмирлаш цехи ҳамда лойихалаш–конструкторлик бўлимида ишлаётган хотин-қизлар қатнашдилар. Кўрик-танловда электр ускуналарни марказлаштирилган таъмирлаш цехининг чилангари ғолиби У.Э.Абланова касаба уюшма қўмитасининг қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan