Устозларга таъзим

Бош саҳифа

           1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни байрами муносабати билан тармоқ тизимидаги Тошкент кимё-технология институтида “Устоз – буюк даҳодир” деб номланган тадбир ҳамда институтнинг 1-босқичига қабул қилинган талабаларнинг “Талабаликка бағишлов” тадбирлари тантанали равишда бўлиб ўтди.

     Тадбир очилишида  институт ректори Ш.Муталов барча устозларни байрам билан  табриклади. Шунингдек,  биринчи босқич талабаларини табриклаб уларнинг келгуси ўқишларига омад тилади.

        Байрам тадбирида Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Ахмедов, Теша Мўминов, Республика Кенгаши раисининг ўринбосари С.Тўхтаев ва бошқа меҳмонлар сўзга чиқиб ўз табрик сўзларини айтдилар ва устозларга ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдирдилар.

     Шундан сўнг “Талабаликка бағишлов – талабалик қасамёди” бўлиб ўтди. Унда биринчи босқич талабаларига институтнинг иқтидорли талабалари томонидан рамзий талабалик гувоҳномаси ва рейтинг дафтарчаси топиширилди. Институтга энг юқори балл билан кирган талабага рамзий “Билимлар калити” топширилди.

       Тадбир сўнгида Миллий академик театри жамоаси томонидан тадбир иштирокчилари эътиборига “Андишали келинчак” спектакли намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email