НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАБРИГИ!

Бош саҳифа

Ҳурматли ҳамкасблар!

Юртимизда уйғониш, яшариш, янгиланиш айёми – Наврўзи олам нафаси уфуриб турибди. Халқимиз ушбу қутлуғ шодиёнани ҳар йили ўзгача шукуҳ ва кайфият билан қарши олади. Аллоҳга шукрки, она-юртимиз тинч, мамлакатимиз обод. Ана шундай озод юртнинг обод манзилларида эса сизу биз  азалий айём – Наврўзи оламни зўр қувонч ва катта  хурсандчиликлар ила қарши олмоқдамиз.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб Сизларни янгиланиш ва ёшариш байрами бўлмиш Наврўз айёми билан муборакбод этамиз. Юртимиз равнақи ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида амалга ошираётган эзгу ишларингизда омад ёр бўлсин!

Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

 

Print Friendly, PDF & Email