Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Қўнғирот сода заводи” унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Байрам дастурида корхонанинг устоз ходимлари, нафақадаги қариялар, маданият вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда байрам иштирокчилари ва ёшларга Наврўз байрами пайдо бўлиши, унинг аҳамияти ҳақида гапириб бердилар.

Наврўз байрами тадбирида баҳорий таомлару турли миллий ўйинларга алоҳида эътибор қаратилди  ва ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил этилди. Жумладан, миллий таомларимиздан сумалак, ҳалим, кўк сомса, кўк чучвара кабилар байрам дастурхонининг кўркига айланди.

 

Шунингдек, байрам тадбири давомида кураш, тош кўтариш, арқон тортиш каби миллий ўйинлари ҳам ташкил этилди. Айтиш керакки, бу ўйинлар инсонларнинг жисмонан ва руҳан соғлом, чидамли бўлишларига ёрдам беради.

 

Тадбирда санъаткорлар иштирокида байрам концерти ҳам ташкил этилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email