Жамоа шартномасига бағишланган Конференция.

Бош саҳифа

   2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномаларининг йиллик якунларини кўриб чиқиш хамда 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини тасдиқлаш мақсадида “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг жамоа шартномаси бажарилиши якунларига бағишланган конференцияси ўтказилди.

   Конференцияда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутахассислари иштирок этдилар. Йиғилишда жамият раҳбари А.Т.Солижонов ҳамда касаба уюшма қўмитасининг жамоа шартномасига асосан бажарилган тадбирлари, корхона ходимлари учун яратилган қулайликлар, кўшимча имтиёз ва кафолатлар, шарт-шароитлар, ходимларнинг турли сиҳатгоҳларда имтиёзли дам олганлиги, спорт ва соғломлаштириш ҳамда маданий- маърифий тадбирларини уюштириш борасидаги кўплаб ишлар амалга оширилганлиги юзасидан ҳисоботлари ҳамда жамоа шартномасини назорат қилиб борувчи Комиссиянинг Далолатномаси тингланди.

  

   Шунингдек, корхона ходимлари Р.И.Мазинов Аммиак – 3 цехи электромонтери, А.С. Хайдаров Карбамид цехи КАС бошлиғи, А.В.Анорий Ацетат тола цехи мухандис-технологи, Ў.Ў.Тоиров  АС-72 М цехи нейтрализация аппаратчиси, ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, меҳнат мухофазаси, иш унумдорлигини оширишда кўрик-танловлар ўрни, оммавий ҳамда спорт тадбирлари, маънавий-маърифий тадбирлар каби масалалар бўйича ўз фикрларини билдирдилар.

   

    Йиғилиш иштирокчилари томонидан Жамоа шартномаси бажарилиши бўйича хамкорликда олиб борилган фаолият қониқарли деб баҳоланиб, 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси маъқулланди ҳамда амалга ошириладиган муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email