Сиз ҳамиша эъзоздасиз

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги Ангрен кимё саноати касб-ҳунар коллежи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан “Сиз ҳамиша эъзоздасиз” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда коллеж раҳбарияти, ўқитувчилар, фахрий меҳмонлар ўқувчиларнинг оналари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар барча аёлларни гўзал байрам билан табриклаб, ўзларининг эзгу тилакларини билдирдилар.

Байрам муносабати билан  барча аёлларга совғалар тақдим этилди.

Ўқувчиларнинг байрамона сахна кўринишлари тадбирга янада кўтаринки кайфият бахш этди.

Print Friendly, PDF & Email