МАРОҚЛИ ДАМ – ЎҚИШГА ҲАМДАМ

Бош саҳифа

Ёз фасли болажонлар учун ниҳоятда қувончли даврдир. Бу давр болаларнинг ўз қобилиятини янада тўлиқ намоён этиши учун ката имконият яратади. Ёзги мавсумда мамлакатимизнинг сўлим масканларида жойлашган соғломлаштириш оромгоҳлари ўғил-қизлар ихтиёрида бўлди.

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги корхоналарга қарашли орогоҳларда ҳам болажонларнинг ёзги таътил вақтида қизиқарли ва мароқли дам олишини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Президентимиз раҳнамолигида ҳар бир болага алоҳида меҳр-эътибор кўрсатилди. Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, болалар оромгоҳларида кам таъминланган, кўп болали ва боқувчисини йўқотган оилалардан кўпчилик болалар имтиёзли асосда мароқли дам олдилар.

Тармоқ касаба уюшмаси тасарруфидаги корхоналарга қарашли орогоҳларда жорий йил ёз мавсумида 7-14 ёшли 5926 дан зиёд ўғил-қизлар дам олдилар. Мавсум давомида оромгоҳларнинг санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, моддий-техник базаси ва ёнғин хавфсизлиги таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ювиниш хоналари ва ошхоналарда иссиқ овқат билан таъминлаш имкониятлари ҳам эътиборга олинди.

Болаларнинг таътилни мазмунли ўтказишлари учун тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб. унда танловлар ва спорт марафонлари дастури ҳам тайёрланди. Болалар кўп вақтини ашула ва рақс, расм чизиш, тўқиш, дизайн, футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси тўгаракларида ўтказдилар.

Мавсум давомида оромгоҳларда турли маданий-маърифий тадбирлар, адабий кечалар, спорт мусобақалари ўтказилди. Биринчи ва иккинчи мавсумлар давомида Республика қўғирчоқ театри ижодий жамоаларининг қизиқарли спектакль ва дастурлари болажонларга унутилмас қувонч бағишлади.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сонли «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида» ги Қарори, Республика «Маънавият маърифат Маркази» нинг 2012 йилдаги 283-сонли қарори ва дастури асосида «Баркамол авлод мамлакат келажаги», «Миллий қадрият-ватанпарварлик асосчиси», «Гиёхвандлик – аср вабоси», «XXI аср боласи – у бахтли бўлиши шарт», «Китоб – бизнинг дўстимиз» ва «Аждодларимиз меросидан» каби мавзуларда сухбатлар, радиоэшиттиришлар, кечалар ўтказилиб, улар ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни миллий ғояда акс этган миллатнинг ҳақиқий орзусига – озод ва обод Ватанда эркин ва фаровон яшаш орзусига садоқат руҳида тарбиялаш учун, фарзандларимиз юрагида она Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг меросига ҳурмат ва эҳтиром ҳис туйғуларини уйғотишга қаратилди.

Шу билан биргаликда ИИБ ходимлари «Қонунбузарликларни олдини олиш», «Болалар хуқуқлари» ва «Ёнғин содир бўлганда нима қилмоғимиз керак?» мавзуларида кўргазмали сухбатлар ўтказилди.

Оромгоҳларда болаларнинг кечки дам олишларини мазмунли ўтказиш учун тасдиқланган режа асосида кинофильмлар ва дискотекалар ташкил этилди.

«Ёз-2017» мавсуми оромгохларда дам олган болалар ҳаётида чуқур из қолдирди, улар мароқли дам олишиб, соғлиқларини тиклашди. Янги ўқув йилига  янги куч ва янги ғайрат билан боришади деб умид қиламиз.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan