ОРОМГОҲИМ 60 ЁШИНГ МУБОРАК!

Корхона янгиликлари

«Кимёгар» болалар соғломлаштириш ормгоҳида Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига ҳамда оромгоҳнинг 60 йиллик юбилей маросимларига бағишланган «Мустақиллик менинг тақдиримда» ва «60 ёшинг муборак азиз оромгоҳим» мавзулари асосида байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирига ҳурматли меҳмонлар ташриф буюришди. Улардан Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна, «Maxam-Chirchiq» АЖ бошқарув раиси Сайдахмедов Хотам Анварович, Бош директор Пуэртас Кано Мануэль ва касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуллаев Бахтиёр Мухамедович сўзга чиқишиб болажонларга келгуси ўқишларига омад, оромгоҳ фаолиятига янада улкан ютуқлар, ҳамда гуллаб яшнашига эзгу ниятлар тилаган ҳолда оромгоҳ рахбари Ойниса Дехканбаевна Миралимовага эсдалик совғаларини ва Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна томонидан болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ва қизиқарли тарзда ташкил этишда, ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини уюшқоқлик билан намунали ўтказиш ишларида жонбозлик кўрсатганлиги учун Ташаккурнома топширилди. Тадбирда Федерация Кенгашидан бўлим бошлиғи Каримова Нодира Баходиржоновна ҳам иштирок этдилар.

Оромгоҳда барча шароитлар яратилганлиги ва мазмунли дам олганликлари учун болалар корхона маъмуриятига баралла ката миннатдорчилик билдирдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan