“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокамаси бўлиб ўтди

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Биокимё” акционерлик жамиятининг мажлислар залида Республика кенгаши томонидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти тўғрисида” мавзусида йиғилиш ўтказилди. Унда тармоқ касаба уюшмаси девони ходимлари ва бошланғич касба уюшмалари қўмита раислари иштирок этдилар.

 

Йиғилишда 2019 йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида сўз юритилди.

“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонун қабул қилингунига қадар амалда бўлган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун бундан 27 йил илгари қабул қилинган эди ва у асосан деклоратив характерда бўлиб, аниқ тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳуқуқий нормалар деярли келтирилмаган эди. Ўтган давр ичида мулкчиликнинг янги шакллари юзага келди, айниқса, сўнгги 3 йилда, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда ҳар бир соҳада, шу жумладан ижтимоий-мехнат муносабатлари соҳасида олиб борилаётган улкан ислоҳотлар натижасида миллий ва халқаро меҳнат стандартларини ҳаётга татбиқ этиш соҳаси такомил топиб, кўплаб  ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Мазкур ўзгаришлар ўз навбатида ходимларнинг мехнат ҳукуклари ва ижтимоий-иктисодий манфаатлари химоясига янгича ёндошувни талаб этади. Шу нуқтаи назардан аввалги Қонун ўзининг тарихий вазифасини ўтаб бўлган эди. Шу боис ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонуни қабул қилинди.

“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонунда касаба уюшмалари фаолиятининг  асосий принциплари белгилаб қўйилди. Булар: қонунийлик, ихтиёрийлик, камситишга йўл қўймаслик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш, тенг ҳуқуқлилик, ошкоралик ва очиқликдир.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши натижасида касаба уюшмаларига ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва иш берувчилар томонидан меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган меҳнат инспекцияларини тузиш ҳуқуқи берилди.

Муҳокамада сўзга чиққан (“Максам-Чирчиқ” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Абдуллаев ва “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Аллияров)лар Қонунга киритилган янги моддаларнинг мақсади, уларни амалиётда касаба уюшмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириши тўғрисида айтиб ўтди.

Хусусан, ушбу Қонунда касаба уюшмаларининг мустақиллиги янада мусхакамлангани алоҳида таъкидланди. Яъни, касаба уюшмалари ўз фаолиятида, шу жумладан, молиявий фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақиллиги, улар олдида ҳисобдор эмаслиги ҳамда улар томонидан назорат қилинмаслиги мустахкамлаб қўйилди. Шунингдек, давлат касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлаши, давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, иш берувчилар касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаши, касаба уюшмаларининг фаолиятига аралашишга, шу жумладан уларнинг фаолияти тўғрисида бирор-бир ҳужжат тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмаслиги, уларнинг фаолиятини давлат органлари, мансабдор шахслари, иш берувчилар ташаббусига кўра тугатишга йўл қўйилмаслиги қонунан белгилаб қўйилди.

 Йиғилиш якунида “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунни касаба уюшмалари фаоллари ва аъзолари ўртасида кенг тарғиб этиш ва тушунтиришга оид чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Print Friendly, PDF & Email