Юртимизда хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш устувор вазифалардан биридир.
Шу муносабат билан, тармоқ тизимидаги “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖда “СПОРТ – НАФИСЛИК ВА САЛОМАТЛИК МАНБАИ” шиори остида корхонанинг бўлим ва цехларида фаолият юритаётган хотин- қизлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Корхона маъмурияти, касаба уюшма қўмитаси, корхона хотин-қизлар кенгаши ва ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда жами 6 та жамоа иштирок этди. Спорт тадбирининг иштирокчилари: Санитария лаборатория, Марказий лабаратория, Назорат ўлчов асоблари цехи, Техник назорат бўлими, Истеъмол молларни ишлаб чиқариш цехи, Лойиҳалаш ва муҳандислик бўлимининг фаол аёллари бўлди. Жамоа хотин-қизлари спорт мусобақасида волейбол, стол тенниси ва бошқа спорт турлари бўйича ўз маҳоратларини кўрсатишди.
Тадбир якунида беллашув шартларидан келиб чиқиб, ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган жамоаларга корхона касаба уюшма қўмитаси ва Ёшлар иттифоқининг эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: