АЁЛЛАР ЎРТАСИДА СТРИТБОЛ СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ.

Бош саҳифа

Хотин-қизларни касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал жиҳатдан ўстириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, аёллар ва оила спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, Марказий кон бошқармаси ҳамда  “Навоий кон-металлургия жамғармаси” ДМ Зарафшон ҳудудий бошқармаси  билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида стритбол спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган 8 та жамоа ўртасида “Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ жамоаси фаҳрли 3-ўринни қўлга киритди.

 

Print Friendly, PDF & Email