Мана неча йилларки, “8 март — Халқаро хотин-қизлар куни” байрами кенг нишонланиб келинади. Шунга қарамай ушбу байрамнинг шукуҳи юртимизнинг ҳар бир гўшасида, муассаса ва ташкилотларда, маҳалла ва хонадонларда ўз тароватини билдириб туради.
Айтадиларки, саодатли, тинчлик ва фаровонлик барқарор бўлган юртнинг аёллари, оналарининг қалбларида шукроналик, кўзларида шодлик намоён бўлади. Бугун сизнинг юзингиз нурли, кўзларингизда эса ҳаёт қувончи намоён.
Шу фурсатдан фойдаланиб, Сиз азиз аёлларга олиб бораётган фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз, яқинларингиз бахтига соғ-саломат бўлинг, оилангиз тинч, фарзандларингиз бахтиёр, хонадонингиз қувончларга бой бўлсин!
Гўзал айёмингиз муборак бўлсин азиз аёллар!
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: