Бугунги кунда Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхоналарда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Республика кенгаши ва бошланғич касаба уюшмалари томонидан режали қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туризм йўналишида ишчи-ходимларнинг Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хорзм каби қадим кентларига саёҳатлари ташкил этиб келинмоқда.
Шундай саёҳатлардан навбатдагиси Тармоқ тизимидаги “Жиззах пластмасса” АЖ касаба уюшмаси томонидан корхонанинг ишчи-ходимлари иштирокида Тошкент шаҳрига ташкил этилди.
Унда саёҳатчилар Тошкент шаҳрининг мозийдан сўзлагувчи бетакрор обидалари ва замон билан ҳамнафас бўй кўрсатаётган осмонўпар биноларни айланиб, яқиндан танишдилар ва бир олам таассуротларга эга бўлиб қайтдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: