“ЁШ КИМЁГАРЛАР ТАНЛОВИ – 2022” – РЕСПУБЛИКА КИМЁ ОЛИМПИАДАСИ СТАРТ ОЛДИ!!!

Бош саҳифа

     Очилиш маросимида Тошкент кимё-технология институти ректори Б.Ш.Усмонов кириш сўзи билан очиб бериб, барча иштирокчиларга ва ҳамкор ташкилотларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.   

          Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети проректори И.Еромин иштирокчиларга омад ва зафарлар тилаб, ўқувчиларни Россия ОТМларига таклиф қилди.

   «Узкимёсаноат АЖ» бошқарма бошлиғи А.Арипов ўқувчиларни кўпроқ ва яхшироқ билим олишлари, уларни келажакда буюк келажак кутаётганлиги ва ишлаб чиқариш корхоналари уларни «кутиб турганликлари» ҳақида тўхталиб ўтди.

   «Ноорганик, аналитик, физикавий ва коллоди кимё кафедраси» кафедраси мудири техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент А.А.Набиев иштирокчиларга олимпиада тартиб қоидалари, масала ва тест ечиш учун ажратилган вақт ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email