«КИМЁГАРЛАР КУНИ» КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА!

Бош саҳифа

  Ҳар йили май ойининг охирги якшанба куни Кимё саноати ходимлари ўзларининг  касб  байрамлари  «Кимёгарлар куни»ни тантанали нишонлайдилар.

   Шу муносабат билан тармоқ тизимидаги «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК, «Максам-Чирчиқ», «Аммофос-Махам», «Навоийазот», «Фарғонаазот», «Деҳқонобод калий заводи» АЖлар ҳамда «Birinchi rezinotexnika zavodi»  ва «Фарғона кимё заводи» MChJларда ишчи-ходимлар учун байрам концерт дастурлари, турли хил маънавий-маърифий тадбирлар, интеллектуал ва қизиқарли ўйинлар, мусобақа ва спартакиадалар, байрамона дастурхонлар ташкил этилмоқда.

   Корхоналарда ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашаётган, фидокорона меҳнат қилаётган ходимларга Фаҳрий Ёрлиқлар, санаторияга бепул йўлланмалар ва турли хил байрам совғалари топширилди.

  Шунингдек, ёш ишчи-ходимлар ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

    Байрам тадбирларида элимиз ардоғидаги маданият ходимлари ўз чиқишлари билан барча ходимларга катта завқ улашмоқда.

 

 

Print Friendly, PDF & Email