“Китоб менинг дўстим” номли викторина ташкил этилди

Бош саҳифа

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга қизиқиши, мутолаа маданиятини ошириш, китоб тарғиботи орқали маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг яққол исботи сифатида Ўзбекистан Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифаларда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишларини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни кўриш мумкин.

Шу мақсад йўлида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури асосида “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг дастури ҳам тасдиқланган.

Дастурга мувофиқ “Касаба уюшмалари — болаларга!” шиори остида «Farg’onaazot» АЖ тасарруфидаги “Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Китоб менинг дўстим” номли викторина ташкил этилди. Тадбирда барча отряддан дам олаётган болажонлар китоб таърифи, улар учун тузилган викторина саволларига жавоблар бердилар ва ўзлари мутолаа қилган китоблари тўғрисида сўзлаб бердилар. Тадбир якунига кўра барча иштирокчиларга касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари ҳамда болажонлар учун китоблар топширилди.

 

Print Friendly, PDF & Email