Тармоқ тизимидаги “Maxam-Chirchiq” АЖ томонидан жорий йилнинг июль ойида корхона маблағларига янгидан тикланган “Чирчиқ шаҳрининг 50 йиллиги” кўчасида жойлашган 2 та кўпқаватли уйлардаги хонадонларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда Чирчиқ шаҳар ҳокими Қ.Б.Рашитов, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси О.Ш.Темиров, “Максам-Чирчиқ” АЖ бошқаруви раиси Х.А.Сайдахмедов ва бош директори Мануэль Пуэртас иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгашининг 2018 йил 5 январдаги навбатдан ташқари сессиясида ва 2018 йил 5, 10 январь кунлари вилоятга ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 4-банди талабларини бажариш мақсадида қурилиши тугалланмаган 9 ва 4 қаватли уй-жойларни қайта таъмирлаб, “Maxam-Chirchiq” АЖда ишлайдиган ёш оилаларга имтиёзли шартлар асосида берилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 март куни 234-Ф-сонли фармойиши қабул қилинган бўлиб, фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Maxam-Chirchiq” АЖнинг тегишли буйруқлари тайёрланди.
“Чирчиқ шаҳрининг 50 йиллиги” кўчасида жойлашган 2 ва 4-кўп қаватли уй-жойларнинг қуриш ва қайта таъмирлаш “Maxam-Chirchiq” АЖнинг маблағлари хисобидан 2019 йил июнь ойида якунланди. Квартиралар ойлик тўловни иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан 15 йил муддатга ажратилди.
Жами 176 квартиранинг 10 таси Чирчиқ шаҳар аҳолисининг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож кам таъминланган қатлами, шу жумладан, “Меҳрибонлик уйи” битирувчиларига, хизмат вазифасини ўташ вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига тақдим этиш учун Чирчиқ шаҳар ҳокимлигига ўрнатилган тартибда берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 март куни 234-Ф-сонли фармойишига асосан, қайта таъмирланган 4 ва 9 қаватли кўп квартирали уйлардаги квартираларни “Maxam-Chirchiq” АЖда ишлаётган ёш оилаларга бириктириш корхона маъмуриятида тузилган комиссия томонидан Кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилди.
Тантанали тадбирда Чирчиқ шаҳрининг 176 оиласи, шу жумладан “Maxam-Chirchiq” АЖда меҳнат қилаётган 166 нафар ёш оилалар янги хонадонларга эга бўлдилар. Қолган 10 та хонадон шаҳарнинг яшаш шароитларни яхшилашга муҳтож фуқароларига топширилди.
Уйларга туташган ҳудудда қулайгина болалар майдончаси қурилган, ёнида эса буюм ва деҳқон бозорлари жойлашган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: