“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамада

Бош саҳифа

Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхоналарда Республика кенгаши мутахассислари, бошланғич касаба уюшмалари раислари томонидан ишчи-ходимлар, айниқса, ёшларнинг кенг иштирокида семинарлар ўтказилмоқда.

Куни кеча тармоқ тизимидаги “Биокимё” акционерлик жамиятида навбатдаги йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда Республика кенгаши мутахассислари, корхона касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари, ёш ходимларнинг фаол вакиллари иштирок этдилар.

Унда сўзга чиққанлар касаба уюшмаси фаолияти, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритдилар. Республика кенгаши бош юрисконсульти А.Хасанбаев “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳақида гапириб, ҳозирги кунда амал қилиб турган 1992 йил 2 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига бугунги кун талабидан келиб чиқиб, шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларга асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпганлигини, бу ўз навбатида касаба уюшмалари ташкилотлари ва унда хизмат қилаётган мутахассисларга янги имкониятлар яратиб беришини таъкидлади. Янги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ўзида қамров жиҳатдан касаба уюшмалари эндиликда фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқаролари бўлган шахсларни ҳам тенг ҳуқуқлар асосида бирлаштириш кучига эга бўлаётганлигини айтиб ўтди. Ушбу қонуннинг янги лойиҳаси амалий жиҳатдан ҳар бир касаба уюшмаси аъзоси ҳаётда осон қўллай олиш имконияти билан янада аҳамиятга моликдир,-деди А.Хасанбаев.

Корхона касаба уюшмаси ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси Ж.Болтабоев сўзга чиқиб, лойиҳада касаба уюшмалари фаолияти ва аъзолар ҳуқуқлари батафсил ёритилганлигини, биз ёшлар учун ҳам кенг имкониятлар яратиб беряпти,-деб, айтиб ўтди. Қонун лойиҳаси корхона ёшлари ўртасида янада кенгроқ муҳкокама этилиши ва Республика кенгашига умумий таклифлар тақдим этилишини айтиб ўтди.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси шу каби кўплаб ўзаро мулоҳаза ва таклифларга бой ўтди.

Print Friendly, PDF & Email