Одам савдоси—давр муаммоси

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Навоийазот” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ““Одам савдоси-давр муаммоси” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросида Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмасининг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси” ва 30 июль — Бутун жаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан “Одам савдоси—давр муаммоси” мавзусида учрашув ўтказилди. Учрашувни ўтказишдан кўзланган мақсад корхонада фаолият кўрсатаётган ёшларга хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот ва тушунтириш беришдан иборатдир.

Тадбирда “Навоийазот” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Т.С.Рўзимуродов, Навоий шаҳар Мусулмонлар идораси вакили А.Н.Раҳмонов, “Кимёгар” МФЙ профилактика нозири, ИИБ ходими лейтенант И.Ғ.Игамов ва 100 нафарга яқин ишлаб чиқариш ва цех ёшларидан иборат ишчи-ходимлар иштирок этдилар.

Йиғилишни “Навоийазот” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Т.С.Рўзимуродов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг “Кимёгар” МФЙ профилактика нозири, ИИБ ходими лейтенант И.Ғ.Игамов 2010 йилда БМТнинг Бош ассамблеяси 64/293-резолюцияси билан одам савдосига қарши курашиш бўйича БМТнинг Глобал ҳаракат дастурини қабул қилинганлиги, мазкур ҳаракат дастурида ушбу жиноятнинг олдини олиш, жабрдийдаларнинг ҳимояси, жиноятчиларни таъқиб этиш ва барча йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилганлигини айтиб ўтди.

БМТнинг маълумотларига кўра, одам савдоси қурбонларинииг 71 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2008 йил 17 апрелда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Тадбирда ИИБ ходими лейтенант И.Ғ.Игамов ушбу қонун мазмуни ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг, Навоий шаҳар Мусулмонлар идораси вакили А.Н.Раҳмонов сўзга чиқиб, халқаро терроризм, диний экстремизм, гиёҳвандлик ҳамда одам савдоси муаммоси, ёшларнинг иймон-эътиқоди ва ишончини чалғитувчи, онгини заҳарловчи муҳитлар ҳақида гапириб, мусулмон мусулмонга зулм қилмаслиги ва уни ёмонликда ташлаб қўймаслиги зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Мулоқот давомида учрашув иштирокчиларига одам савдосига қарши курашишга бағишлаб тайёрланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Тадбирда ёшлар фаол иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email