«Бўстон» – болаларнинг севимли оромгоҳи!

Бош саҳифа

   Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусга кўра, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама маънавий етук, баркамол шахс сифатида вояга етказиш ва уларни комил инсон қилиб тарбиялашда ҳамда ёз мавсумида маданий дам олишларини ташкил этиш учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб бериш каби муҳим вазифалар юклатилган.

     Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги “Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамияти ҳам бир қатор ижобий ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари ҳамда Бош вазир А.Н.Арипов томонидан тасдиқланган “Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш” бўйича Мувофиқлаштирувчи ишчи-гуруҳининг 2016-2017 йиллардаги йиғилиш баёнлари ижросини таъминлаш мақсадида, Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида замонавий, янги, барча талабларга жавоб берадиган ва қулайликларга эга бўлган 100 ўринли  «Бўстон» болалар соғломлаштириш оромгоҳи қурилиб, 2019 йил ёз мавсумида фойдаланиш учун тақдим этилди.

   

     Бу эса жамият ишчи-ходимлари ва вилоятда истиқомат қилаётган аҳоли фарзандларининг ёз мавсумида мароқли дам олишларини ташкил этиш ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

    Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан «Бўстон» болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган болажонлар учун телевизор ҳамда спорт инвентарлари совға қилинди.

     

 

Print Friendly, PDF & Email